• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 19 мая 2023

Ўзбекистонда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда 15 та мактаб қурилади

Халқаро стандартлар асосидаги мактаблар Наманган ва Фарғонада қурилиши режалаштирилган.

313
0

Самарқандда ўтказилаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик йиғилишида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Европа банки ўртасида президент фармонида белгиланган ЕТТБ кўмагида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мактабларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш лойиҳаларини амалга оширишга доир уч томонлама Техник ёрдам бериш шартномаси имзоланди.

Ҳамкорлик доирасида республика ҳудудларида босқичма-босқич давлат-хусусий шериклик асосида янги давлат умумтаълим мактаблари фаолиятини йўлга қўйилиши, уларга хусусий шериклар томонидан хизмат кўрсатилиши ва таъмирланиши ҳамда ҳозирда фаолият юритаётган давлат умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Жараённинг дастлабки босқичи сифатида Европа ривожланиш ва тараққиёт банки мутахассислари томонидан грант олиш ва маслаҳатчиларни ёллаш бўйича ички таҳлиллар ўтказилган.

Таъкидланишича, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 15 та мактаб лойиҳага қамраб олинган. Лойиҳанинг капитал қиймати 55-75 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

313
0