• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 19 мая 2023

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади, ҳаво ҳарорати +38 даражагача кўтарилади

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

325
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати +25...+30 даража, жанубий ҳудудларда +35 даража атрофида бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.

20 май куни фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир кучли ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.

21 май куни Ўзбекистонда ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади. Кундузги ҳаво ҳарорати кўтарилади ва +31...+33 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларида +35...+38 даражани ташкил этади.

19-20 майда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Пойтахтда бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +25...+27 даража бўлади.

Шанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+17 даража, кундузи +27...+29 даража бўлади.

Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +16...+18 даража, кундузи +28...+30 даража бўлади.

325
0