Тошкент шаҳар Сергели туманида 1974 ҳамда 1982 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқаро қалбаки 100 минг АҚШ долларини 70 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ДХХ ҳамда прокуратура Департаменти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ Ахборот хизмати хабар берди.
Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадонидан ҳам қалбаки 10950 АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.