• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 18 мая 2023

Тошкентдаги мактабда ўқувчини илон тишлаб олди

6-синф ўқувчисини мактаб биносига дераза ромидаги бўшлиқдан кириб келган илон чаққан.

871
0
видеодан кадр

Куни кеча "Мактаб илонлар масканига айлангандими?" сарлавҳаси остидаги видеолавҳа ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.

Жорий йилнинг 10 май куни соат 12:30 атрофида ушбу мактабнинг 6-синф ўқувчиси Ў.А.ни мактаб биносининг иккинчи қавати дераза ром қисмининг тирқишидан илон (дала сув илони) тишлаб олган. Ўқувчига шу вақтнинг ўзида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, ота-онаси ва синф раҳбари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги 16-сонли шифохонага олиб борилган. У ерда ўқувчи Ў.А. тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилиб, жиддий жароҳат олмаганлиги аниқланиб, шу куннинг ўзида ўқувчи мактабдаги дарс жараёнларида қатнашган.

Маълумот ўрнида, 348-сонли мактаб биносида 2008 йилдан буён таъмирлаш ишлари олиб борилмаган бўлиб, 2023 йилнинг март-апрель ойларида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси асосида мактабнинг том қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мактаб, давлат Дастурига кўра, 2024 йилда тўлиқ мукаммал таъмирланиши кўзда тутилган.

871
0