Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон Тожикистондан электр энергиясини мавсумий сотиб олишни бошлади

Ўзбекистон қўшни давлатдан май-сентябрь ойларида электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.

169views0replies
0

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ

Жорий йил 12 майда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Барки Точик” ОАЖ ўртасида 2023 йил май-сентябрь ойларида 1285 млн.кВт/соат ҳажмдаги электр энергиясини импорт қилиш бўйича шартнома имзоланган. Бу ҳақда "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати ўз расмий саҳифасида эълон қилди.
Шартнома республикада энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида имзоланган.
Хабарда айтилишича, айни пайтда импорт амалиёти иккита 220 кВ юқори кучланишли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилмоқда. Шартномага асосан ёз ойларида электр энергияси ва сув ресурсларига эҳтиёж ортадиган давр учун импорт ҳажмларини 500 кВ кучланишли тармоқлар орқали кўпайтириш ҳам назарда тутилган.
2018 йил апрель-сентябрь ойларида 1480,9 млн.кВт/соат, 2019 йил апрель-октябрь ойларида 1425,1 млн.кВт/соат, 2020 йил май-сентябрь ойларида эса 566,7 млн.кВт/соат ҳажмда электр энергияси Ўзбекистонга қўшни республикадан импорт қилинган.
Маълумот учун, Ўзбекистонга Тожикистондан экспорт қилиш амалиёти 2018 йилдан буён мавжуд бўлиб, бу мамлакат сув ҳавзаларига кириб келадиган табиий сув оқимини оширишга хизмат қилади.
Маълумот ўрнида, “Барки Точик” ОАХКнинг 2020 йил 13 июлдаги хабарномасига асосан Вахш дарёсининг суви 50 фоизга камайганлиги ва бунинг натижасида “Нурек” гидроэлектр станцияси сув омборида сув сатҳининг 2019 йилга нисбатан 10 метрга пасайгани сабабли 2020 йил 16 июлдан бошлаб Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш қисман тўхтатилган эди.
169views0replies
0

Комментарии