• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 мая 2023

Сирдарёда хотинини 10 ёшли фарзанди қўз ўнгида пичоқлаб ўлдирган эр 18 йилга қамалди

Эр хотинини интернетда бегона билан гаплашиб юрганини ва "сен ҳам эркакмисан" деган гаплари сабаб жаҳл устида қотилликка қўл урди.

233
0
Видеодан кадр

Сирдарёда хотининг хиёнатига чидолмай, уни ўлдирган эрга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий Суд Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, эр хотини билан Россияда ишлаб юрган вақтида аёлини бегоналардан рашк қилиб, мунтазам жанжал қилиб келган. Аёл доимий жанжал сабаб уч нафар боласи билан ота уйига кетиб қолиб, эри билан ажрашмоқчи бўлган.

Аммо, эр аёли билан учрашиб, унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасини текширганида, гаплашиб юрадигани борлигини билиб қолади ва жаҳл устида пичоқ билан хотинининг бир нечта жойларига зарба беради. Натижада, аёл воқеа жойида вафот этади. Қайд этилишича, воқеа уларнинг 10 ёшли фарзанди кўз ўнгида содир бўлган. Эр хотинини ўлдириб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Судланувчи суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, бу ишга хотинининг хиёнати ва болаларини унга кўрсатмагани сабаб бўлганини айтди.

Жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг ҳукмига кўра, эркак ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан айбли деб топилиб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

233
0