Поиск
RUUZ

Общество

Боғча, йўллар, Open Budget'да ютқизганлар: Тошкент ҳокимлиги бир қатор йўналишларга салкам 60 млрд сўм пул ажратмоқда — рўйхат

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан бир қатор йўналишларга жами салкам 60 млрд сўм пул ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

230views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2023 йил давомида шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан қуйидаги йўналишларга жами салкам 62 млрд сўм пул ажратилди. Бу бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши тегишли қарор қабул қилди.
Унга кўра, қуйидаги йўналишларга тегишли маблағлар ажратилмоқда:
— Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида ёғингарчилик мавсумида сув тўпланиши ва тошиши билан боғлиқ бўлган ҳолатларни бартараф этиш мақсадида диаметри 1200 мм бўлган 1700 п/м узунликдаги темир-бетон қувурлар асосида янги ёпиқ коллектор тармоғи қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун 14 млрд сўм;
— Ташаббусли бюджет жараёни 2022 йил 2 мавсуми доирасида Соғлиқни сақлаш муассасаларини тиббиёт жиҳозлари билан жиҳозлаш юзасидан келиб тушган ва ғолиб бўлмаган жами 28 та лойиҳа учун 15,7 млрд сўм;
— Тошкент шаҳар сегментига тегишли бўлган архив ҳужжатларини тартибга келтириш, илмий-техник ишлов бериш, тозалаш ва сақлов жараёнларига жойлаштириш харажатларини қоплаш мақсадида жами 749,6 млн сўм;
— Тошкент шаҳар гидрометеорология бошқармасига 1 дона автотранспорт харид қилиш учун 220 млн сўм;
— Сергели туманидаги Сергели мавзесини айланиб ўтадиган Тошкент ҳалқа айланма йўлигача бўлган икки қаторли йўлни тўрт қаторли йўлга ўтказиб, узунлиги 10,8 км масофадаги Қипчоқ кўчасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 9,8 млрд сўм;
— Олмазор туманидаги 181-боғча биносини мукаммал таъмирлаш бўйича объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 270 млн сўм;
— Сергели тумани "Юқори Дархон" маҳалласида 180 ўринли 54-боғчага янги бино қуриш бўйича объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 133 млн сўм;
— “Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси”га 14,1 млрд сўм;
— “Рақамли ривожланиш департаменти” МЧЖ ва унинг ҳузуридаги “Рақамли пойтахт” ахборот таҳлил марказини 2023 йилда сақлаш билан боғлиқ (иш ҳақи ва бошқа) харажатлари учун 5 млрд сўм.
230views0replies
0

Комментарии