• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 18 мая 2023

Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида сел келиши кутилмоқда

Ўзгидромет 9 та вилоят аҳолисидан 18-20 май кунлари эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.

332
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 18-20 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қуйидаги ҳудудларда яшовчи фуқаролар огоҳлантирилмоқда:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманлари;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.

332
0