Поиск
RUUZ

Политика

Хитойда Шавкат Мирзиёев тантанали кутиб олинди — фото

Давлат раҳбари бугун ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказади.

147views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига келди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Кўҳна Сиань шаҳрининг халқаро аэропортида икки давлат байроқлари кўтарилди, олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди, миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ўзбекистон етакчисини ХХР маданият ва туризм вазири Ху Хэпин, Шэньси музофоти губернатори Чжао Ган ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари 18 май куни ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказади. 19 май куни Ўзбекистон Президенти "Марказий Осиё - Хитой" биринчи саммитида иштирок этади.
147views0replies
0

Комментарии