Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда ЙПХ ходими хизмат машинасида ЙТҲ содир этди — видео

Вилоят ИИБ мазкур ҳодисага изоҳ берди.

283views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ЙПХ автомобили ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 май куни соат 17:08 ларда Андижон тумани "Завроқ" МФЙ ҳудудида Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 6-сафарбарлик гуруҳи инспектори сафдор А.Ш. хизмат вақтида хизмат автомашинасида охирги зарурат туфайли кўк ва қизил рангли маёқчаларини ёққан ҳолатда йўлни қатнов қисмидан орқага қайрилиб олмоқчи бўлган.
Шу вақтда йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган 1997 йилда туғилган Э.А. бошқарувидаги Spark билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда ҳар икки транспорт воситаси техник шикастланган, тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган, ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
283views0replies
0

Комментарии