• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 мая 2023

Наманганда 12 ёшли мактаб ўқувчиси аттракциондан йиқилиб тушиб вафот этди

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура изоҳ берди.

919
0
Видеодан кадр

Куни кеча Наманган шаҳардаги "Бобур" боғига айлангани келган мактаб ўқувчиларидан бири жиддий жароҳат олиб ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов изоҳ берди.

Жорий йилнинг 14 май куни соат 11:30 атрофида 12 ёшли бола Наманган шаҳардаги истироҳат боғидаги аттракционда айланган вақтида бош қисмидан тан жароҳати олиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан ЖКнинг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

919
0