• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 мая 2023

Камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади

Агар тадбиркор камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади.

424
0

Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилиш давомида ҳар йили касб-ҳунарга ўқитишга 200 млрд сўм ажратилаётгани, аммо бу маблағлар тадбиркорлик субъектларининг мутахассисларга эҳтиёжи билан боғланмагани кўрсатиб ўтилди.

Шу мақсадда 1 июндан бошлаб "20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис" дастури амалга оширилади.

Дастурга 2023-2024 йилларда жами 1 млрд доллар ажратилади.

Бу маблағлар ҳисобидан:

— камбағал оилалар аъзосини касбга ўқитиб, ишли қилиш бўйича лойиҳа аҳамиятига қараб, амалдагидан паст фоизларда ва узоқроқ муддатга кредит берилади;

— тадбиркорнинг "амалий мономарказ" ташкил қилиш ва жиҳозлаш ҳамда касбга ўқитиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга солиқлардан алоҳида имтиёзлар берилади. Жумладан:

— камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади;

— камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади;

— 5 млн сўмгача иш ҳақи тўлаётган тадбиркорларга ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади.

Шунингдек, дастурда қатнашадиган тадбиркорлар солиқ ва божхона маъмурчилигида енгилликлар олади.

Жумладан:

— улар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди;

— уларга қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, ортиқча тўланган солиқлар текширувсиз қайтариб берилади;

— қўшилган қиймат солиғи бўйича гувоҳнома муддатидан илгари бекор қилинмайди;

— барча солиқлардан қарздорликни бир йилгача кечиктириб тўлаш имкони берилади;

—  божхона тўловларини суғурта кафолатисиз олти ойга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

424
0