Поиск
RUUZ

Реклама

Wendyʼs Тошкентда ўзининг тўртинчи тезкор овқатланиш ресторанини очди

8 май куни Тошкент шаҳрининг Тарас Шевченко кўчасида тўртинчи Wendyʼs ресторанининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Тадбир барча меҳмонлар учун ҳақиқий байрамга айланди.

267views0replies
0

Тадбир 2023 йил 8 май куни ўтказилди ҳамда Wendyʼs муаллифлик бургерларидан баҳраманд бўлиш ва кўнгилочар дастурдан завқланиш учун келган кўплаб меҳмонларни бир жойга тўплади. Тадбирга иқтидорли бошловчи Соти Камалов бошчилигида DJ Sam, цирк артистлари, аквагример ва аниматорлар таклиф қилинди.
Тадбирнинг ўзгача меҳмони The Wendyʼs Company нинг вице-президенти Раджив Сабхарвал бўлди ва у тадбирни қуйидаги нутқ билан очиб берди: “Билмайдиганлар учун, Wendyʼs – бу ҳозирда 31 тадан ортиқ давлатда 7000 дан кўп ресторанларга эга йириклиги бўйича дунёдаги иккинчи тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи ҳисобланади. Биз кенгайяпмиз. Биз учун Ўзбекистонда ривожланиш ва ўсиш жуда муҳим, бу Wendyʼs муваффақият тарихининг бир қисми. Wendyʼs даги нигоҳимиз – бу дунёдаги энг севимли тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғига айланишдир. Ўзбекистондаги Wendyʼs жамоаси бу йўлда муваффақиятли кетмоқда. Шоҳрух Жалилов ва унинг жамоаси билан ишлаш биз учун шараф. Гапларимнинг асоси уларнинг ўз жамоаларига бўлган ишончи ҳисобланади. Улар учун одамларга ишониш ва уларга Ўзбекистонда ўсишга имкон бериш муҳим, бунинг учун мен ҳам улардан миннатдорман. Wendyʼs даги мақсадимиз – бу овқатланиш учун асосида юқори тоифали егулик бўлган ажойиб жой тақдим этишдир. Ресторанларимизга тез-тез келиб туринг, дўстларингиз ва оилангизни ҳам олиб келинг”.
У ўз нутқини очилишда қатнашган меҳмонлар ҳамда френчайзи ролида Wendyʼs йўлининг бир қисми эканлиги ва тадбирга кела олгани учун Оразхан Карсибеков вакиллигидаги Kusto Group  жамоасига миннатдорчилик билдириш билан якунлади.
Ўз навбатида, Kusto Group директорлар кенгашининг аъзоси Оразхан Каиржанович Карсибеков барча ташриф буюрувчилар ва Тошкент аҳолисини табриклади ҳамда Тошкентда тўртинчи ресторанни очишга имкон берган жамоа, Раджив ва Wendyʼs компаниясига миннатдорлик билдирди: “Wendyʼs ни қанчалик кўп яхши кўрсангиз, Ўзбекистонда шунча кўп филиаллар очилади. Биз биринчи 20 та ресторанни очишни режалаштиряпмиз, қолгани эса сизга боғлиқ. Ёшлар учун 650 дан ортиқ иш ўринлари яратамиз. Барчани табриклайман, мухлисларимиз янада кўпаяди деган умиддаман”.
У Ўзбекистонда Wendyʼs нинг кенгайиши мамлакат иқтисодиётига яхши таъсир қилишига ва янги иш ўринлари яратилишига ишонмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистондаги Wendyʼs нинг бош директори Шоҳрух Жалилов ўз нутқида қуйидагиларни айтди: “Аввал айтиб ўтганимиздек, бу йил Ўзбекистонда яна 6 та ресторан очамиз, улардан бири тез орада Андижон шаҳрида очилади. Шунинг учун янгиликларимизни кузатиб боринг!” У ўз нутқини Kusto Group, Wendyʼs жамоаси, Дэниэл Хэлл вакиллигидаги АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, франшиза ҳамкорлари ва Wendyʼs нинг барча фидойи мухлисларига янги рестораннинг очилишини қўллаб-қувватлаганликлари ва кўмаклашганлари учун миннатдорчилик билан якунлади: “Келинг, очилишни тезроқ бошлайлик!”
Тадбирнинг бош меҳмони албатта егулик бўлди! Кўнгилочар шоу-дастур билан бир қаторда, ресторан меҳмонлари очилиш шарафига бўлган "1+1" акциясидан фойдалана олишди ва бу уларга Wendyʼs муаллифлик бургерини фойдали таклиф асосида татиб кўриш имконини берди.
Булар билан бир қаторда, ҳар бир меҳмон тадбирдан Wendyʼs нинг эсдалик коллекцион мерчи билан кетди. Бу меҳмонларга ҳар бир буюртмага қўшиб берилди ва кунни барчага унутилмас қилди.
Қайд этиш жоиз, Тарас Шевченко кўчасида жойлашган янги Wendyʼs ресторани меҳмонларни тўғридан-тўғри Америкадан бўлган ўзининг замонавий дизайни билан ҳайратда қолдирди. Ресторан ёрқин ранг ва қизиқарли деталларга эга табиий ёғоч оҳанглари уйғунлашган ўзининг янги интерьери билан хурсанд қилмоқда. Баланд шифт, катта деразалар ва ёритилиш егуликдан баҳраманд бўлиш имконини берган ҳолда, сокин таассурот уйғотади.
Ҳозирда бренд кўзда тутилган режаларни амалга ошириш билан шуғулланмоқда: 2030 йил охирига қадар 650 дан ортиқ иш ўринлари билан 20 дан ортиқ ресторанларни очиш.
The Wendyʼs Company га 1969 йилда Дэйв Томас томонидан АҚШнинг Огайо штати, Колумбусда асос солинган. Wendyʼs ҳозирда бутун дунё бўйлаб 7000 дан ортиқ ресторанларни бошқаради. Ўзбекистондаги биринчи Wendyʼs ресторани 2019 йилда очилган.
Wendyʼs нинг Марказий Осиёдаги оператори ва франшизаси халқаро Kusto Group холдинги ҳисобланади. Гуруҳ 10 та давлатда 30 дан ортиқ компанияларга эга: Канада, Хитой, Грузия, Исроил, Қозоғистон, Россия, Сингапур, Туркия, Вьетнам, Украина. Фаолиятнинг асосий йўналишлари – агробизнес, нефть ва газ, кўчмас мулк, қурилиш материаллари ва чакана савдо.
Иш вақти: 08:00-01:00
Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 38
Мўлжал: Perfectum офиси
Телефон: +998 95 979 01 11
Барча янгиликлар: @wendys_uzbekistan
Франшиза ҳақида маълумот: www.wendys.com
Реклама ҳуқуқи асосида
267views0replies
0

Комментарии