Тошкент ҳарбий округига қарашли Ангрен полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучлари бўлинмалари ҳамкорлигида "Қалқон-2023" махсус-тактик ўқув машғулотларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Минтақа яқинида дунёнинг турли бурчакларида нотинчлик, кескинлик ва қуролли тўқнашувлар рўй бераётгани икки давлат ўртасидаги ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга туртки бўлаётгани таъкидланди.
Тошкент ҳарбий округи қўмондони полковник Зокир Сайфудинов икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада яқин ҳамкорлик йўлга қўйилгани Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.



