Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда 200 минг сўмлик қалбаки пулларни тайёрлаган шахс ушланди

У 200 минг сўмлик қалбаки купюраларнинг ҳар бирини 60 минг сўмдан сотиб келган.

74views0replies
0

t.me/Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Учтепа туманида яшовчи А.С. 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни тайёрлаб, ҳар бирини 60 минг сўмдан сотиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
"Тадбир давомида ундан 10 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюралар, жами 31 дона А4 форматдаги қоғозда чоп этилган 200 минг сўмлик купюралар, рангли принтер ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинди", - дейилади хабарда. 
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
74views0replies
0

Комментарии