Ўзгидромет хабарига кўра, бугун республика бўйича қуруқ ва очиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундузи +33...+35 даражани ташкил этади.
Иш ҳафтасининг қолган кунларида республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, 16 майда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 17 майда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ёмғир кучли ёғиши, айрим жойларда дўл ёғиши кутилмоқда.
Қайд этилишичa, ҳафта давомида ҳарорат қуйидагича бўлади:
— Эртага кечаси +18...+20 даража, кундузи +31...+33 даража;
— Чоршанба куни кечаси +13...+18 даража, кундузи +17....+22 даража;
— Пайшанба куни кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража;
— Жума куни кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража.
15-16 май кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 23-25 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди, чоршанба ва пайшанба кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол йўналиши бироздан ўртачагача ўзгариб туради, чоршанба куни 12-15 м/с.гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат эртага кечаси +18...+20 даражани, кундузи +29...+31 даражани ташкил этади. Чоршанба куни кечаси +16...+18 даража бўлади, кундузи +20...+22 даражагача пасаяди. Пайшанба куни кечаси +12...+14 даражагача пасаяди, кундузи +23...+25 даражагача бироз кўтарилади.