Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон президенти чемпионларга медаль ва камарларни топширди — фото

Шавкат Мирзиёев Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалоловга олтин медаллар ва чемпионлик камарларини топширди.

185views0replies
0

president.uz

Бугун, 13 май куни Шавкат Мирзиёев “Humo Arena” спорт саройига ташриф буюриб, бокс бўйича Жаҳон чемпионатини томоша қилди.
Бу нуфузли мусобақада 107 та мамлакатдан 600 дан ортиқ боксчилар иштирок этди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси барча 13 вазн тоифасида қатнашди. Ўзбекистонликлар бугунгача 9 та медални нақд қилиб бўлган эди.
Давлат раҳбари 13 май куни ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги финал жангларини кузатди. Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауовни, Ҳасанбой Дўсматов франциялик Билал Беннамани, Баҳодир Жалолов кубалик Алехандро Арзолани енгиб, олтин медални қўлга киритди.
Ғолибларга медаллар ва чемпионлик камарларини президент Шавкат Мирзиёев топширди. Шунингдек, уларга Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ажратилган мукофот пуллари берилади.
Мусобақанинг сўнгги кунида яна тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади. Жаҳон чемпионати 14 май куни якунланади.
185views0replies
0

Комментарии