Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида йигит севган қизини кўчада юргани учун дўппослади—видео

Калтакланган қиз Ички ишларга берган аризасини қайтиб олиб, йигити нега урганини маълум қилди.

624views0replies
0

видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда магазинлардан бирида йигит севган қизини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Видео магазиндаги кузатув камерасига тушиб қолган.
Мазкур ҳолат жорий йилнинг 10 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги "Фурқат" маҳалласида содир бўлган.
Аниқланишича, йигит оиланинг ёлғиз боқувчиси ва бир муддат аввал турмушидан ажрашган.
Ўша куни калтакланган қиз Ички ишлар органига берган аризасини қайтариб олмоқчи бўлган ва бу арзимаган келишмовчилик катта жанжалга айланганидан афсусда эканлигини билдирган.
Қизнинг таъкидлашича, улар бир-бирини севади ва яқинда турмуш қуришни режа қилган. Шунинг учун ҳам қизнинг кўчада юришини хоҳламасдан уни дўппослаган.
Калтакланган қиз бу воқеани қуйидагича изоҳлади.
"Сени кўчада юришингни хоҳламадим, қизғондим. Уйингга боришингни хоҳладим, деди. Бир йилдан буён гаплашамиз у билан. Одамлар гапираверади, ҳамманинг орасида келишмовчилик бўлиб туради, фақат бизда эмаску. Даъвойим йўқ, уни яхши кўраман".
Ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан 11 май куни ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракати олиб борилиши учун тергов бўлимига ҳужжатлар юборилган. Олган тан жароҳати юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
624views0replies
0

Комментарии