Поиск
RUUZ

Криминал

Наманган халқаро аэропортининг 1,44 млрд сўмлик давлат хариди бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мазкур давлат хариди ғолибининг ҳужжатлари электрон сайтга харид комиссиясининг икки нафар аъзоси фойдаланадиган компьютер орқали (бир хил IP манзиллар билан) юклангани аниқланган.

268views0replies
0

Шакир Турсункулов / Google Maps

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Наманган халқаро аэропорти МЧЖ буюртмачилигида "комплекс тозалаш (ободонлаштириш) хизматини кўрсатиш" юзасидан 2023 йил 2 май куни ўтказилган 1 млрд 440,0 млн сўмлик давлат харидида қонунбузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланди, дея хабар бермоқда агентлик Ахборот хизмати.
"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талабларига амал қилинмаган.
Ушбу харидда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган талабгорнинг ҳужжатлари харид комиссиясининг икки нафар аъзолари фойдаланган компьютер (IP-манзиллари бир хил) орқали электрон платформага юкланган.
"Мазкур ҳолатлар бўйича давлат хариди ўтказилган куннинг ўзида харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди", — дейилади хабарда.
Агентлик тақдимномасига биноан Наманган халқаро аэропорти МЧЖ томонидан 3 май куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.
268views0replies
0

Комментарии