Поиск
RUUZ

Политика

"Адолат" партиясидан президентликка номзоднинг судьялик ваколатлари тўхтатилди

"Қонунчиликка кўра, судья сиёсий фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас", - дейилади Олий суд баёнотида.

126views0replies
0

Cенат

Аввалроқ, Адолат социал-демократик партияси Пленумида мазкур партиядан Ўзбекистон Президентлигига бўлажак номзод сифатида Робахон Анваровна Маҳмудова номзоди илгари сурилгани ҳақида хабар бергандик.
Олий суд Матбуот хизматининг хабари қилишича, қонунчиликка кўра судья сиёсий фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас. Сайлов кодексига асосан сиёсий партия Ўзбекистон Президентлигига ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир.
Шу муносабат билан бугун Судьялар олий малака ҳайъати Р. А. Маҳмудованинг аризаси ва суд қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари — маъмурий судлов ҳайъатининг раиси Р.А. Маҳмудованинг судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилди.
126views0replies
0

Комментарии