Поиск
RUUZ

Спорт

Руслан Нурудинов Осиё чемпиони бўлди

Осиё биринчилигида ўзбекистонлик спортчи 405 кг оғирликдаги тошни кўтариб, олтин медални қўлга киритди.

160views0replies
0

t.me/Minsportuz

Кореяда бўлиб ўтаётган Осиё биринчилигида ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нурудинов -109 кг вазн тоифасида қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, Нурудинов даст кўтариш машқида 177 кг билан кумуш медалга сазовор бўлди, силтаб кўтаришда олтин медаль учун 228 кг етарли бўлди.
Якунда иккикураш натижасига кўра Руслан Нурудинов 405 кг билан, энг яқин таъқибчисини 6 кг.га ортда қолдириб, ушбу вазн тоифасида барча рақибларидан устун эканлигини кўрсатиб Осиё чемпионига айланди.
160views0replies
0

Комментарии