• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 мая 2023

Жиззахда бедарак йўқолган 5 ёшли боланинг мурдаси каналдан топилди

Бош прокуратура ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

367
0
UzNews.uz коллажи

Жиззахдаги каналдан бедарак йўқолган боланинг мурдаси топилганлиги ҳақида хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура изоҳ берди.

Аниқланишича, Бахмал тумани "Истиқлол" маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Х. 5 ёшли фарзанди А.А. жорий йил 3 май куни ўйнаб уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган.

"2023 йил 5 май куни вояга етмаган А.А.нинг мурдаси "Туятортар" каналидан топилган.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда Бахмал тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда", - дейилади хабарда.

367
0