Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда момақалдироқ билан бирга ёмғир ёғиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафтанинг сўнгги кунларида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

106views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи +27...+32 даражани ташкил этади.
Эртага мамлакат ҳудудининг катта қисмининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20 даражани, кундузи +27...+32 даражани ташкил этади.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво очиқ, қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг шимолий ҳудудлари бўйича момақалдироқ билан ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда. Шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18 кундузи +30...+35 даражани ташкил этади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ бўлиб ёмғир ёғади, 12-13 май кунлари баъзи жойларда ёмғир кучли ёғади.
Пойтахтда бугун куннинг иккинчи ярмида ва эртага вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бироз шамол эсади, бугун шамол тезлиги соатига 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат бугун кундузи +27...+29 даражани ташкил этади, эртага кечаси +18...+20 даражани, кундузи +27...+29 даража, якшанба куни кечаси +16...+18 кундузи +30...+32 даража бўлади.
106views0replies
0

Комментарии