• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 мая 2023

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигида қўшма автомобиль заводи қурилиши бошланди

Чуй вилоятида жойлашган янги завод биринчи босқичда йилига 10 мингта автомобиль ишлаб чиқаради.

249
0
gov.kg

Қирғизистоннинг Чуй вилоятида "Алтын Тулпар Унаа Курулуш" автомобиль ва тижорат ускуналарини ишлаб чиқариш заводи қурилиши бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси веб-сайтида маълумот берилди.

Дастлабки босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 мингта автомобилни ташкил этади, 1000 дан ортиқ доимий иш ўринлари яратилади. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари икки давлат президентларига миннатдорлик билдириб, бу қардош республикалар бирлигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшишини айтди.

"Бугун Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик янги босқичга кўтарилди. Ўзаро ташрифлар мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилади. Бу иккала мамлакат учун ҳам стратегик муҳим лойиҳадир", - деди Ақилбек Жапаров.

Таъкидланишича, Қирғизистонда завод қурилиши тўғрисида битим шу йилнинг январь ойида Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга расмий ташрифи чоғида эришилди.

249
0