• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 11 мая 2023

Ўзбекистон Президенти сайловига муддатидан олдин овоз бериш санаси эълон қилинди

Овоз бериш куни (9 июль) ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаганлар муддатидан олдин овоз беришда иштирок этишлари мумкин.

11 мая 2023
422
0
UzNews.uz

Ўзбекистон Президенти сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июндан 5 июлгача бўлиб ўтади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълум қилди.

Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш бўйича календарь режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари сайловга 10 кун қолганда бошланади ва 3 кун қолганда тугайди, яъни 28 июндан 5 июлгача бўлиб ўтади.

Маълумот учун, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Президент сайлови муддатидан илгари ўтказилиши ҳақида фармонга имзо қўйганди. Сайлов жорий йилнинг 9 июль кунига тайинланди.

11 мая 2023
422
0