• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 11 мая 2023

Футбол бўйича Осиё кубоги-2023 мусобақасига қуръа ташланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "В" гуруҳдан ўрин олди.

361
0
ЎФА

Бугун, 11 май куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида футбол бўйича Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Жамоалар ФИФА рейтинги асосида 4 та саватчага ажратилган ҳолда жойлаштирилди.

Қуръа ташлаш маросими натижасига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралия, Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари билан "В" гуруҳдан жой олди.

Осиё кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими якунларига кўра барча жамоалар ўз рақибларини билиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги мусобақаси 2024 йил январь ойида Қатарда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги учрашувлар санаси қуйидагича:

Ўзбекистон — Сурия 13.01.2024
Ҳиндистон — Ўзбекистон 19.01.2024
Австралия — Ўзбекистон 25.01.2024

361
0