• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 мая 2023

Қашқадарёда бир гуруҳ аёллар мактабга келиб, ўқувчи қизларини дўппослашди — видео

8-синф мактаб ўқувчилари 4 нафар аёллар томонидан зўрлаш билан таҳдид қилиниб, калтаклаб кетилганлиги айтилди.

720
0
Видеодан кадр

Қашқадарёда вояга етмаган мактаб ўқувчилари (қизлар) зўрлаш билан таҳдид қилиниб калтаклаб кетилганлиги ва жабрланувчиларнинг ота-оналари бу бўйича мурожаат қилиб чиқишгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати изоҳ берди.

Жорий йилнинг 8 май куни тахминан соат 16:30 атрофида Қарши шаҳар 1-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси вояга етмаган қиз А.Ш. ва шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси вояга етмаган қиз Т.Ф.лар ўртасида келишмовчилик содир бўлган.

Келишмовчилик оқибатида вояга етмаган А.Ш.нинг онаси Х.Ш., бир нечта танишлари билан мактабга бориб, вояга етмаган Т.Ф.ни ва бошқа вояга етмаган қизларни ҳақорат қилиб, бир нечтасини уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

720
0