Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда Open Budget'га мажбуран овоз йиғишга мажбурлаган туман ҳокимлиги ходими ишдан олинди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи танлаган лойиҳаларга мажбуран овоз беришни сўраб маҳалла раисларига топшириқ берган.

293views0replies
0

t.me/Samarqand_live

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Тоҳир Қосимов томонидан "Менинг йўлим" лойиҳаси доирасида ўзи танлаган лойиҳаларга мажбуран овоз беришни сўраб маҳалла раисларига топшириқ бергани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги муносабат билдиргани ҳақида ЎзА хабар берди.
"Самарқанд вилоят ҳокимлигида бугун ўтказилган йиғилишда Т.Қосимов ишдан олингани айтилди. Шунингдек, йиғилишда барча раҳбарлар қатъий огоҳлантирилиб, президентнинг 2023 йил 10 апрелдаги қарори мазмун-моҳияти яна бир бора тушунтирилди", — дейилади хабарда.
293views0replies
0

Комментарии