Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда табиатга 31,5 млн сўм зарар келтирган ходим деярли 35 млн сўм жаримага тортилди

Келтирилишича, хўжалик ходими дарахтларни буталаш жараёнида ўсаётган дарахтларга ҳам шикаст етказган.

94views0replies
0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 10 туп дан ортиқ дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Матбуот хизмати расмий изоҳ берди.
Аниқланишича, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан қуриган дарахтларни кесишга рухсатнома олиш бўйича мурожаат келиб тушган. Шунга асосан, қуриган дарахтларни кесиш юзасидан 675-сонли қарорга мувофиқ, тегишли хулоса берилган.
Бироқ хулосадан ташқари, дарахтларни санитар буталаш жараёнида ўсишдан тўхтайдиган даражада шикаст етказилганлик ҳолати ҳам аниқланган. Қайд этилишича, табиатга 31 млн 600 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Таъкидланишича, хўжалик ишлари бўйича масъул бўлган Х.А.Воисовга нисбатан МЖтКнинг 79- моддаси билан 3 млн 300 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.
94views0replies
0

Комментарии