Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда она қизининг мактабдаги устозини дўппослади

Ўқувчи қиз синфдошлари билан жанжаллашгани сабаб ўқитувчиси унга танбеҳ берган. Шу сабабли қизнинг онаси мактабга келиб, жанжал кўтарган.

770views0replies
0

видеодан кадр

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчи аёл ўқувчи қизнинг онаси томонидан калтакланди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 1 май куни Чилонзор туманидаги 178-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган.
Шунингдек, "Миллар" информацион дастурида маълум қилинишича, 4- синф ўқувчи қизлари ўртасида майда келишмовчилик сабаб жанжал юзага келган. Эртаси куни қизнинг онаси мактабга келиб, қизининг синф раҳбари билан жанжал кўтарган. 
"Можаро қизлар орасидаги майда-чуйда келишмовчилик, гап-сўзлар сабаб юзага келган. Шу жанжалдан онаси эмоцияга берилиб, ўқитувчини уриб кетган. Бу ҳолат директор хонасида ҳам муҳокама қилинган, ёпилган эди, лекин эртаси кунига бундай уруш-жанжаллар бўлди",- дейди жанжал содир бўлган мактабнинг директор ўринбосари.
Калтакланган ўқитувчи мазкур воқеани қуйидагича изоҳлади. 
"Аёл киши бўла туриб, шунақа сўкиб ташладики, мен бундай ҳақоратли сўзларни эшитмаганман. Сен кимсан ўзи, мени қизимга гапирадиган деди. Мен у ҳали кичкина эканлигини, энди ривожланаётган шахс эканлигини айтдим. Шунда кутилмаганда бошимга уриб, қорнимга тепди. Болам ҳам ажратмоқчи бўлган эди, унга ҳам қўл кўтарди. Шу билан жон ҳолатда 102га телефон қилдим".
Таъкидланишича, қизнинг онаси ўқитувчини "ҳамманинг олдида боламга гапиришга нима ҳаққинг бор?!", дея урган.
Ўқитувчига қўл кўтарган аёлнинг сўзларига кўра, педагог унга "ёлғончилар оиласи бўлганидан кейин ёлғончилар оиласи дейманда, қўлингдан келганини қил"деган ва шундан кейин аёл уни урган. Бу вақтда ўқитувчининг ўғли етиб келиб, аёлни ҳам ура бошлаган.
Ҳозирда ушбу ҳолат Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси назоратига олинган. Ўқитувчи томонидан Чилонзор туман ИИО ФМБга мурожаат қилинган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда,- дейилади хабарда.
770views0replies
0

Комментарии