Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида бир қатор автомобиль йўллари тўрт кунга ёпилади — рўйхат

Велоспортнинг шоссе тури бўйича халқаро мусобақа ўтказилиши сабаб бир қатор йўллар 14 майгача ёпилади.

438views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Велоспортнинг шоссе тури бўйича "Оқтош-Чорбоғ Mountain" халқаро мусобақаси ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 10-11-13-14 май кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидан ўтган автомобиль йўллари вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда ИИВ ЖХД ЙҲХХ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ёпиладиган йўллар қуйидагилар:
— 10 май куни Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4P10 "Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли" автомобиль йўлининг 80-70 километри (Чорбоғ сув омбори кўприги) оралиғида;
— 11 май куни Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 "Бектемир-Чорбоғ қўрғони" автомобиль йўлининг 54-километридан (Ғазалкент шаҳрига кириш) 75-километригача ("Бочка" овқатланиш жойлари) бўлган йўл, 4P6 "Тошкент шаҳар - Чирчиқ шаҳар - Чимён" автомобиль йўлининг 52-километридан (Ғазалкент футбол ўйингоҳи) 56-километр (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) оралиқлари, шунингдек, 4P10 "Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли" автомобиль йўлининг 80-82-километр оралиқлари (Чорбоғ сув омбори кўприги ва "Эски бочка" оралиқлари);
— 13 май куни Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 "Бектемир - Чорбоғ қўрғони" автомобиль йўлининг 34-километридан (Чирчиқ шаҳрига кириш кўприги) 54-километрига (Ғазалкент шаҳрига кириш) қадар;
— 14 май куни Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 "Бектемир-Чорбоғ қўрғони" автомобиль йўлининг 17-километридан (Янги Ўзбекистон боғи атрофи) 75-километригача ("Бочка" овқатланиш жойлари) бўлган йўл, 4P6 "Тошкент шаҳар - Чирчиқ шаҳар - Чимён" автомобиль йўлининг 56-километридан (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) 72-километригача (Амирсой дам олиш маскани) бўлган йўл оралиқлари, шунингдек, 4P10 "Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли" автомобиль йўлининг 80-82-километр оралиқлари (Чорбоғ сув омбори кўприги ва "Эски бочка" оралиқлари)да транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.
438views0replies
0

Комментарии