Поиск
RUUZ

Общество

Бугундан Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампаниясига старт берилди

Сиёсий партиялар 17 май – 1 июнь оралиғида президентликка номзодларини эълон қилишади.

231views2replies
1

UzNews.uz

Бугун, 10 май куни Марказий сайлов комиссияси 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайлови учун кампания бошлангани ҳақидаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг чоршанба куни бўлиб ўтган йиғилишида МСК раҳбари Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди.
Қайд этилишича, партиялар ўз ваколатли вакилларини рўйхатга олиш учун 13 майгача мурожаат қилади. Сайловда иштирок этиш учун ҳужжатларни эса 15 майгача МСКга юбориши керак. 17 майдан 1 июнгача партиялар ўз номзодларини кўрсатишлари мумкин. Номзодни рўйхатга олиш ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этиш — 2 июнь куни якунланади.
МСК томонидан президентликка номзодларни рўйхатга олиш 6 июнгача амалга оширилади.
Сайлов округларини тузиш 15 майгача, сайлов участкаларини тузиш 25 майгача белгиланмоқда. Бундан ташқари, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тузилади.
231views2replies
1

Комментарии