Поиск
RUUZ

Политика

Муддатидан илгари Президент сайловлари эълон қилинди. Бунга зарурат бор эдими ва бу нима беради?

Юридик фанлари доктори, профессор Ихтиёр Беков бу вазиятда бир нечта эътиборга молик муҳим ҳолатларни тушунтирди.

196views0replies
0

UzNews.uz

Шу йил 8 май куни бўлиб ўтган йиғилишда муддатидан илгари Президент сайловлари ўтказилиши эълон қилинди. Марказий сайлов комиссияси ҳам бу борада тайёргарлик ишлари бошланиши ҳақида ахборот берди.
Ихтиёр Бековнинг ёзишича, биринчидан, қонунчилик, шу жумладан янги таҳрирдаги Конституция, амалдаги Президентга 2026 йилгача лавозимида қолиб, кейин яна икки марта етти йиллик муддатга сайланиш имкониятини беради ва бу тўлиқ конституциявий легитим ҳисобланади.
Яъни, амалда давлат раҳбари 2026 йилгича Президентликни давом эттириб, кейин навбатдаги сайловларда иштирок этиши мумкин эди. Бироқ, навбатдаги сайловларни кутмасдан муддатидан илгари сайлов эълон қилинди. Шунга кўра, буни демократик қадам дейиш мумкин.
Иккинчидан, 2026 йилги сайловларни кутмасдан муддатидан илгари сайловларнинг эълон қилиниши бу – амалдаги Президент ўз ташаббуси билан 3,5 йиллик ваколат муддатидан воз кечишини англатади.
Натижада барча сиёсий кучлар сиёсий жараёнларда кейинги етти йилга давлатни ким бошқариши масаласида беллашиш учун иштирок этишларига имкон берилади. Охирги нуқтани эса, халқ қўяди.
“Буни Президентнинг Ўзбекистон халқига нисбатан ҳурмати ва садоқати, халқ ва давлат манфаатларини ўз манфаатларидан устун қўйиши сифатида баҳолашимиз мумкин”, - дейди Ихтиёр Беков.
Учинчидан, янгиланган Конституция давлат ҳокимияти ва унинг тармоқлари ўртасидаги мувозанатни ўзгартирди. Парламентда ҳам, Президентда ҳам, Ҳукуматда ҳам ваколат бўйича, ўзаро мувозанат механизмларида сезиларли ўзгаришлар бўлди. Бу дегани, давлат ҳокимияти органлари янгича конституциявий муҳитга, янгича сиёсий-ҳуқуқий тизимга ва шароитга мослашишлари керак. Бунинг дунё тажрибасидаги энг демократик йўли эса, сайловлар ҳисобланади.
Тўртинчидан, сайлов – халқ иродаси, ўзи эълон қилган дастурда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун халқдан ишонч олиш дегани.
Сайлов – сайланадиган лавозимларга номзодлар учун синов дегани. Чунки, сайловларда фақатгина халқ ичига кира олган, унинг ишончини қозонган ҳақиқий етакчигина ғалаба қозонади.
Бешинчидан, энг муҳим масала – сайловлардан халққа нима наф? Авваламбор, сиёсий тизимнинг янгиланиши, сайланадиган номзодларнинг халқ олдига ҳисобот бериши ислоҳотларни жадаллаштиради. Ҳеч кимга сир эмаски, сайловлар олдидан номзодлар фаол бўлиб, халқни қийнаётган долзарб масалалар бўйича ўз ечимларини таклиф этадилар.
Бу ўз навбатида жойлардаги муаммолар ўз ечимини топишини тезлаштиради, керак бўлса унга ажратилиши қийин бўлган маблағлар ажратилади, янгича конституциявий шарт-шароитларга монанд равишда жамоани шакллантириб, ишни ҳам янгича ташкил этиш имконини беради ҳамда давлат ҳокимиятининг легитимлигини янада мустаҳкамлайди.
196views0replies
0

Комментарии