• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 мая 2023

Тошкент вилоятида Тelegram орқали нашида тарқатган талаба йигит 3 йилга қамалди

Судланувчи жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш айблови билан қамалди.

898
0
Facebook

Бугун, 8 май куни Ж. исмли шахс Telegram'даги дўстлари бўлган гуруҳга нашида юборгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича Олий суд Ахборот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.

Жорий йилнинг 8 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туман судида Ж.У.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ж.У. ЖКнинг 244-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми "г" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми "г" банди билан ЖКнинг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

898
0