Поиск
RUUZ

Тошкентда ЙТҲга учраган Lacetti ёниб кетди — жабрланганлар бор

Ҳайдовчи автомашинани бошқариб келаётиб руль бошқарувини йўқотиб бетон устунга келиб урилган.

77views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ/ЙҲХБ

Жорий йилнинг 8 май куни соат 14:10 атрофида Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси бўйлаб Оҳангарон кўчасига 2-даражали йўлдан ўтиш жойида 1998 йилда туғилган А.Ш. Lacetti автомашинасини бошқариб келаётиб, руль бошқарувини йўқотиб бетон устунга келиб урилган.
ЙТҲ натижасида Lacetti автоуловининг мотор қисмида ёнғин келиб чиққан.
ЙТҲда ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
77views0replies
0

Комментарии