Поиск
RUUZ

Погода

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати +38 даражагача кўтарилади

Синоптиклар бу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

82views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб кечалари +13...+18 даражани, кундуз кунлари +30...+35 даражани ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларида +36...+38 даражагача бўлади. Бу май ойининг ушбу даври учун ўртача кўп йиллик қийматлардан +5...+7 даражага юқоридир.
12 май куни республика ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан нисбатан нам ҳаво кириб келади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати +2...+3 даража пасаяди ва +27...+32 даражани ташкил этади.
8-9 май кунлари шимолда, 11-12 май кунлари эса республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 8 ва 11-12 май кунлари момақалдироқ билан ёмғир ёғиши мумкин.
Пойтахтда 8-11 май кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 8 майда +25...+27 даражагача, 10-11 май кунлари +32...+34 даражагача аста-секин кўтарилади. 12 май куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат нисбатан пасаяди.
82views0replies
0

Комментарии