Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистонда Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритилди

Унда Президент сайлови, Сенат ва Қонунчилик палатаси депутатлари сайловларини ўтказиш бўйича ўзгаришлар бор.

495views2replies
0

UzNews.uz

”Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун президент томонидан имзоланди.
Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Шунингдек, президент муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Қонунчилик палатаси президент томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 3 ой ичида ўтказилади.
Сенат томонидан ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Сенат аъзоларининг сайлови ушбу кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 1 ой ичида ўтказилади.
495views2replies
0

Комментарии