Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистонда тўрт ой ичида хорижий интернет-компаниялар 32,4 млрд сўм солиқ тўлади

Энг йирик солиқ тўловчилар рўйхатида Meta, Google ва Apple кучли учликдан жой олди.

179views0replies
0

Pinterest

Жорий йил январь-апрель ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 42 та хорижий компания томонидан 32,4 млрд сўм солиқ тўланди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробар кўп.
Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.
Бунда, тўланган солиқларнинг 95 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
Meta - 12,1 млрд сўм;
Google - 9,3 млрд сўм;
Apple - 6 млрд сўм;
Вooking.соm - 1,1 млрд сўм;
Netflix - 1,1 млрд сўм;
Xsolla - 632,9 млн сўм;
Yandex - 363 млн сўм;
Paddle.соm - 321 млн сўм;
Linkedin - 275,6 млн сўм;
Adobe Systems - 221 млн сўм.
179views0replies
0

Комментарии