Поиск
RUUZ

Политика

Сайёҳлик агентликлари сайёҳларнинг дастлабки рўйхатисиз чипталарни ташкил қилиши тақиқланди

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ чиптахоналарда тасдиқланмаган йўловчиларнинг поездларга чиқишларига рухсат этилмаслигини маълум қилди.

184views0replies
0

UzNews.uz

Эндиликда темир йўл вокзалларига киришда маълумотлари чиптахоналарда тасдиқланмаган йўловчиларнинг поездларга чиқишига рухсат этилмайди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, сайёҳлик тур компаниялари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари” тўғрисидаги 109-сонли қарорининг 5-бўлим 41-бандининг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Мазкур бандда “Йўловчини вагонга ўтказганда вагон кузатувчиси чиптани, унда кўздан кечиришдан ўтганлиги тўғрисида белгининг мавжудлигини, шунингдек, йўловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни текшириши шарт. Тақдим қилинаётган ҳужжатда фамилия мос келмаганда, чиптада фамилия йўқлиги ёки ўзгартирилган (тўғриланган)да, шунингдек, кўздан кечиришдан ўтганлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлмаганда, йўловчининг йўловчи ташиш поездига чиқишига йўл қўйилмасликка ҳақлидир, дейилган.
“Сиздан юқорида келтирилган қарорнинг бандларида кўрсатиб ўтилган тартибга, шунингдек, қоидаларга эътибор беришингиз ва амал қилишингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.
184views0replies
0

Комментарии