Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда яшаётган Улуғ Ватан уруши қатнашчилари сони маълум бўлди

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда яшаб келаётган Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари ҳақида маълумот берди.

1134views3replies
2

president.uz

Маълумотга кўра, айни вақтда Улуғ Ватан уруши ва фронти орти фахрийларининг сони 174 нафарни ташкил қилади. Улардан энг кичиги 78 ёш бўлса, энг каттаси 112 ёшда. Шунингдек, 100 ва 100 ёшдан ошганлар 25 нафарни ташкил қилади.
Энг кўп фахрийлар Тошкент шаҳрида (55 нафар) истиқомат қилишади. Тошкент вилоятида эса 26 нафар фахрийлар мавжуд. Уруш фахрийлари энг кўп яшайдиган ҳудудлар бўйича учинчи ўринда Фарғона вилояти (19 нафар) ҳисобланади.
Маълумот учун, Уруш арафасида Ўзбекистон ССРда қарийб 6,5 миллион киши яшаган. 2 миллионга яқини армияга тайёрланиб, урушга юборилган. Шундан 640 минг киши жароҳат олган, 530 мингдан ортиғи ҳалок бўлган бўлса, 160 минг киши бедарак йўқолган.
200 минг аскар ва зобитлар орден ва медалларга сазовор бўлишди. Совет Иттифоқи қаҳрамонининг номига Ўзбекистоннинг 301 нафар маҳаллий аҳолиси сазовор бўлди.
1134views3replies
2

Комментарии