Поиск
RUUZ

Политика

Тошкентда Қатар Давлатининг элчихонаси очилди

Тошкентда икки давлат ҳукуматлари, дипломатик корпус вакиллари иштирокида элчихонанинг тантанали очилишига бағишланган маросим бўлди.

136views0replies
0

ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, кеча, 7 май куни икки давлат ҳукуматлари, дипломатик корпус вакиллари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида элчихонанинг тантанали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистон томони Қатарни араб дунёсидаги муҳим, ишончли ва истиқболли ҳамкор деб билишини таъкидлади. Қатар дипломатик ваколатхонасининг очилиши икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очиши, уларнинг амалий мазмун билан бойишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов мамлакатга ташриф билан келган Қатар Давлати ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхий билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда томонлар жадал ривожланаётган Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг долзарб масалалари, қўшма дастурларни амалга ошириш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш истиқболлари, савдо ва инвестициявий алоқалар, маданий-гуманитар ҳамда сайёҳлик алмашинувларини муҳокама қилдилар.
"Шубҳасиз, Қатарнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси фаолиятининг йўлга қўйилиши муносабатларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик уфқларини кенгайтириш, савдо ва инвестициявий соҳаларни, шунингдек, халқларимиз ўртасидаги алоқаларни жадаллаштиришга хизмат қилади", - дейди Бахтиёр Саидов.
136views0replies
0

Комментарии