Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда елкасига Ўзбекистон байроғи туширилган тасмани тақиб олган йигит ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилди — видео

Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди.

572views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда фуқаро елкасига Ўзбекистон байроғини тақиб юргани сабабли ИИБ ходимлари билан ўртасида тортишув келиб чиққани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Uznews.uz'га маълумот берди.
Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 5 май куни Қашқадарё вилояти Қамаши тумани "Чим" деҳқон бозорида рўй берган. Ушбу бозор ҳудудида хизмат ўтаётган Қамаши тумани ИИБ профилактика инспекторлари елкасига байроқ тақиб олган йигитни тўхтатиб, "Давлат рамзлари тўғрисида"ги Қонун талабларига кўра, байроқни бундай олиб юриш мумкин эмаслиги, уни ечиб қўйиши ва давлат рамзларига ҳурматсизлик қилмасликни тушунтиришган.
Оқибатда, фуқаро ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, қаршилик кўрсатган. Белгиланган тартибда Қамаши туманида яшовчи фуқаро Р.И. билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Ҳолат юзасидан фуқарога МЖтКнинг тегишли моддаларига кўра, ҳужжатлар расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний тўхтамга келиш учун ЖИБ Қамаши туман судига юборилган.
572views0replies
0

Комментарии