Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода нотаниш хаста эркакни турмуш ўртоғим, дея одамлардан эҳсон пули йиғган аёл ушланди

Аёл фотосуратни Telegram'дан олган. У масжид ёни ва кўчаларда суратни одамларга кўрсатиб, ёрдам пули ундириб келган.

222views0replies
0

Видеодан кадр

ИИВ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Бухоро вилоятида товламачилик орқали тиланчилик билан шуғулланиб келаётган аёл қўлга олинди.
Аниқланишича, у ўзига нотаниш бўлган, бироқ ҳақиқатдан ҳам оғир хасталикка чалинган кишини ўзининг турмуш ўртоғи дея таништирган. Ҳаттоки бемор инсоннинг суратларини кўрсатиб, масжид ва кўчаларда саховатли инсонлардан кўмак сўраган.
Таъкидланишича, ҳақиқатдан ҳам ёрдамга муҳтож бўлган бемор ва унинг яқинлари эса бундан бехабар бўлган. Ромитан тумани "Ҳофизработ" МФЙ Тайлоқ қишлоғида яшовчи бемор буйрак етишмовчилиги касаллигига чалинган. Мазкур беморнинг операция ва дори муолажаларига пул йиғиш мақсадида Telegram'да гуруҳ очилиб, эҳсон йиғиб келинаётган бўлган. Товламачи аёл эса ижтимоий тармоқлардаги бу расмлардан ўз мақсади йўлида фойдаланган.
222views0replies
0

Комментарии