Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда ҳайдовчи маст ҳолдаги икки кишини уриб юборди — қурбон бор

Юк машинаси ҳайдовчиси автомобилни бошқариб, маст ҳолда йўлдан ўтаётган икки нафар пиёдани уриб юборди.

371views0replies
0

Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 5 май куни соат 15:30 ларда Сариосиё туманида яшовчи 1997 йилда туғилган Қ.Б. “Келажак сари” маҳалласи ҳудудида JBC русумли автомашинасини бошқариб, маст ҳолда йўлни кесиб ўтаётган уч нафар пиёданинг икки нафарини уриб юборган.
Натижада, фуқаро М.Қ. ва З.Т.лар тан жароҳати олиб туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Касалхонада 1979 йилда туғилган М.Қ. олган оғир тан жароҳати натижасида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
371views0replies
0

Комментарии