Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда ИИБ ходими фуқаро билан суҳбат қилаётган вақтда фуқаронинг қўлини ойна бўлаги кесиб кетди — видео

Видеода фуқаронинг қўли жиддий жароҳатланганини кўриш мумкин. Ходимнинг хатти-ҳаракатлари қонунийлиги юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

491views0replies
0

видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида ИИБ ходими фуқарога жароҳат етказгани акс этган видеолар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.
Хабарга кўра, ушбу ҳолат жорий йилнинг 22 апрель куни Асака туманидаги "Совғалар" номли дўконда юз берган. Воқеа содир бўлган куни Асака туман ИИБ ходимлари фуқаро Ғ.А. билан профилактик тушунтириш ишлари олиб бораётган бўлган. Ўша жараёнда фуқаро Ғ.А.нинг қўли дўконнинг синган ойнасига тегиб жароҳат олган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Текширув давомида фуқаро Ғ.А.нинг тан жароҳатлари бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари қонунийлиги юзасидан вилоят ИИБга хизмат текшируви тайинланган.
Терговга қадар текширув жараёнлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган,- дейилади хабарда.
491views0replies
0

Комментарии