Поиск
RUUZ

Общество

ФИФА раҳбари Мирзиёевга 24 рақамли футболка совға қилди

Жума куни Ўзбекистон Президенти Тошкентда Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино билан учрашув ўтказди.

121views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино билан 5 май куни ўтказган учрашувда мамлакатда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни биргаликда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Нуфузли глобал спорт ташкилоти раҳбари мамлакатда футболни ривожлантириш, унга ёшлар ва қизларни кенг жалб қилиш, истеъдодларни тарбиялаш, оммабоп ва замонавий инфратузилмани яратиш, малакали мураббийлар ва соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади ва тўлиқ қўллаб-қувватлади.
Жанни Инфантино Ўзбекистон етакчисини ёшлар терма жамоаси яқинда Осиё Кубогида ғалаба қозонгани билан самимий табриклади. Бу соҳада амалга оширилаётган амалий ишлар самарадорлигининг навбатдаги тасдиғи эканини таъкидлади.
Учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ФИФА ўртасидаги яқин ва сермаҳсул ҳамкорлик юксак даражада экани, унинг доирасида бугунги кунда мамлакатда замонавий футбол кластерини ташкил этиш чоралари кўрилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистонда жаҳон миқёсидаги спорт тадбирлари ва биринчиликларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, миллий терма жамоани тайёрлаш, инфратузилмани ривожлантириш ва Ассоциация салоҳиятини оширишга техник кўмакни кенгайтириш ҳамда иқтидорли футболчиларни селекция қилиш тизимини ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
121views0replies
0

Комментарии