• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 мая 2023

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ravon-3 ва Nexia-2 автомобиллари ўзаро тўқнашиши сабаб икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонага ётқизилган.

518
0

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 5 май куни соат тахминан 13:30 ларда давлат аҳамиятдаги 4Р-79 “Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобиль йўлида Б.М. Ravon-3 русумли автомобилни “Шаҳрисабз-Қарши” йўналиши бўйича бошқариб келиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, Ж.А. бошқарувида бўлган Nexia-2 билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, Nexia-2 русумли автомашинада бўлган икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Ҳар иккала транспорт воситаси ҳайдовчилари тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

518
0