Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон-Франция савдо палатаси ташкил этилмоқда

Шавкат Мирзиёев Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси, вазир делегати француз фуқароларининг ишлари бўйича вазир-делегати Оливье Бешт бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

141views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 май куни қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси, Франция ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик масалалари ва хориждаги француз фуқароларининг ишлари бўйича вазир-делегати Оливье Бешт бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакатда Франциянинг етакчи компания ва ташкилотлари иштирокидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини илгари суриш ва жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув аввалида вазир Оливье Бешт Франция президенти Эммануэль Макроннинг самимий саломи ва шахсий мактубини етказди.
Давлат раҳбари бугун куннинг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда “Медеф” ҳаракати ишбилармонлар миссияси жорий йил апрель ойида мамлакатга амалга оширган ташрифнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этди.
“Яшил” иқтисодиёт, қазиб чиқариш тармоғи, туризм инфратузилмаси ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, бошқа устувор йўналишларда амалга оширилаётган стратегик лойиҳалар изчил бораётгани қайд этилди.
Ўзбекистон етакчиси Ўзбекистон-Франция савдо палатасини таъсис этиш ва ишбилармонлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий этиш борасидаги режаларни қўллаб-қувватлади.
141views0replies
0

Комментарии