• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 5 мая 2023

Сурхондарёда чанг бўрони кузатилмоқда — видео

Синоптикларнинг хабар беришича, Термизда узоқ давом этган чанг бўрони сабаб йўлларда кўриш имконияти чекланган.

893
0
Видеодан кадр

5—7 май кунлари республикада ёмғир ёғиши, тоғ олди ва тоғли жойларда кучли бўлиши ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Бугун, 5 май куни Термиз шаҳрида бир неча соатдан бери чанг бўрони қайд этилди. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулахатов маълум қилди.

"Соат 18:30 га келиб Термизда чанг бўронлари давом этмоқда", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бўрон туфайли баъзи йўлларда кўриш 200 метргача пасайган. Бу ҳолда шамол тезлиги 15 м/с.га етади. Атмосфера босими ва намлиги ошади, шунинг учун ёғингарчилик эҳтимоли ортади.

893
0