Поиск
RUUZ

Реклама

«Диабет академияси» диабетга қарши курашда яна шифокорларни бирлаштирди

29 апрель – 1 май кунлари Тошкент ва Самарқандда «Диабет академияси» – қандли диабетни даволаш усулларини такомиллаштириш ва клиник тажриба алмашишга бағишланган йиллик халқаро илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

157views0replies
0

Тадбир академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Novo Nordisk фармацевтика компанияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ўтказилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қандли диабетни ХХI аср эпидемияси деб эълон қилди. Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг статистик маълумотларига кўра, 350 мингдан ортиқ қандли диабет билан касалланган беморлар рўйхатга олинган (таққослаш учун, 80-йилларда уларнинг сони 80 мингга яқин эди). Аммо, афсуски, мамлакатда диабетга чалинганларнинг ҳақиқий сони бу кўрсаткичлардан сезиларли даражада ортиқ бўлиши мумкин, чунки кўпчилик касаллиги ҳақида ҳатто хабардор ҳам эмас, чунки кўп ҳолларда диабет симптомларсиз ривожланади. Шундай қилиб, диабет жиддий тиббий ва ижтимоий муаммодир.
«Диабет академияси» мамлакатимизнинг 80 нафарга яқин эндокринологларини турли мавзулардаги интерфаол машғулотларда иштирок этиш учун иккинчи маротаба бирлаштирди. Маърузачи-эксперт сифатида ўзбекистонлик экспертлар ҳам, хорижий экспертлар ҳам қатнашдилар. Таклиф этилган маърузачи, тиббиёт фанлари доктори, Иване Жавахишвили номидаги Тбилиси давлат университетининг эндокринология кафедраси мудири, Миллий эндокринология институти (Тбилиси) илмий директори, профессор Елена Романовна Гиоргадзе таъкидлайди:
«Диабет академиясини ташкил этиш – бу ажойиб қарор. Ўзбекистонлик ҳамкасбларим билан ҳамкорлик қилаётганимдан жуда хурсандман. Ишончим комилки, лойиҳанинг истиқболлари кенг, чунки бундай тажриба алмашиш нафақат дастур иштирокчилари, балки уларнинг беморлари учун ҳам муҳим».
«Диабет академияси» ўқув дастурида турли мавзуларни ўз ичига олган мультифакториал ёндашув қўлланилди: қандли диабет учун халқаро инновацион терапия, клиник инерцияни бартараф этиш йўллари, юрак-қон томир асоратларининг олдини олиш роли, бемор билан мулоқот қилиш психологияси.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош эндокринологи, профессор, тиббиёт фанлари доктори Феруза Алимовна Ҳайдарова ҳам ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди:
«Бугунги кунда барча сурункали касалликлар, айниқса, юқумли бўлмаган касалликлар – қандли диабет, ортиқча вазн, онкология кабилар сони ортиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Биз Диабет Академиясини ташкил этиш ва бошқариш учун Novo Nordisk билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз. Ўйлаймизки, миллат саломатлиги масалаларини долзарблаштириб, келажак учун ҳаракат қилиб, эндокринологлар малакасини оширишга сармоя киритиб, қандли диабет асоратларининг олдини оламиз».
Академия сессияларининг интерфаол формати назарий ва амалий билимларнинг интеграцияси бўлиб, энг муҳими, мураккаб клиник ҳолатларни батафсил ўрганиш имконини берди. Қандли диабетнинг иккала турини даволашнинг асосий усулларидан бири сифатида инсулин терапияси билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишдан ташқари, дастурнинг муҳим йўналишларидан бири беморлар билан мулоқот қилиш психологияси ва клиник инерцияни бартараф этиш масалаларини ўрганиш эди. Терапиянинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш учун шифокорларнинг мулоқот қобилиятларини ривожлантириш айниқса муҳимдир. Шифокор ва беморнинг биргаликдаги онгли иши ҳаёт сифатини ва даволаш натижаларини сезиларли даражада яхшилайди.
Азим Садивакасов меҳмон маърузачи-тренер сифатида сўз юритар экан, шундай деди:
«Менинг сессиямнинг асосий мавзуси – даволашга беморга йўналтирилган ёндашув. Беморнинг умрини узайтириш ва асоратлар хавфини камайтириш учун нафақат дори терапияси, балки беморнинг ўзига ғамхўрлик қилиш истаги ҳам муҳим рол ўйнашини тушунамиз. Бугун биз ушбу фикрни беморга қандай етказиш ҳақида гапирамиз: нафақат шифокорнинг айтгани, балки беморнинг ўзи ҳам ўзи учун нима қилишга тайёр эканлиги муҳимдир. Бугунги кунда шифокорларнинг вазифаси амбулатория картаси ортида, ташхис ортида турган шахсни кўра олишдир».
Шундай қилиб, «Диабет академияси» эндокринологларга ўз малакасини ошириш, клиник тажриба алмашиш ва Ўзбекистон тиббиёт ҳамжамиятида касбий алоқаларни мустаҳкамлаш имконини берувчи ўзига хос таълим платформасидир.
Novo Nordisk кўмагида нашр этилди
Реклама ҳуқуқи асосида
157views0replies
0

Комментарии